«ЗАКОВАТ» ЭНДИ ИШЧИ-ХОДИМЛАР ЎРТАСИДА
- Янгиликлар
Ишчи-ходимларнинг билим ва салоҳиятини юксалтириш, меҳнатга бўлган иштиёқини кучайтириш ҳамда уларнинг малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон металлургия ва машинасозлик саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси ташаббусида «Заковат» интеллектуал ўйинларига старт берилди.
Тармоқ тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар ёш ишчи-ходимлари ўртасида ташкил этилган ушбу мусобақанинг вилоят босқичида 10 та жамоа фаоллик билан иштирок этишди.
Муросасиз ўтган ўйинда «Ўз Часис» МЧЖ, «Мехмаш» МЧЖ ва тармоққа аъзо бўлган бошқа корхона ва ташкилотларнинг ёш ходимларидан иборат жамоа аъзолари ўз билимларини синовдан ўтказишди.
Ўйинни «Заковат» ННТнинг Наманган вилояти бўйича координатори ва ННТ аъзоларидан ташкил топган кўнгиллилар гуруҳи вакиллари олиб боришди.
Мусобақа натижаларига кўра, 1-ўринни «Мехмаш» МЧЖнинг «Ёш резба кесувчилар», 2-ўринни «Ўз Часис» МЧЖнинг «Меҳнаткашлар», 3-ўринни эса «Стал-10» жамоаси вакиллари қўлга киритишди.
Мутлақ биринчиликни эгаллаган жамоа эса «ЗАКОВАТ» интеллектуал ўйинининг Республика боқичида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.
Мусобақа иштирокчилари ва ғолибларига ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари топширилди.