Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти   Click to listen highlighted text! Welcome to Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят кенгаши расмий сайти
Тел.: 0369 227-21-33
Манзил: 716000 Наманган шахри,
Озодлик кўчаси 14 уй

Жамоатчилик назорат

     Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят Кенгаши аппаратининг 2025 йил 1-ярим йиллик учун мўлжалланган иш-режасига асосан Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмасига аъзо ташкилотларда ходимларга муносиб меҳнат шароитлари яратилганлиги ҳамда меҳнат муносабатларига оид норматив-ҳуқуқий хужжатларга риоя этилиши жамоатчилик назорати доирасида ўрганилмоқда.

    Хусусан, Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти бирлашган қўмитаси фаолияти ва тизим ташкилот корхоналарида ЎзКУФнинг Наманган вилояти Кенгаши Меҳнат техник инспектори М.Қорабаев хамда Меҳнат ҳуқуқ инспектори Б.Рахимбердиевлар биргаликда жамоатчилик назоратини олиб борди.

       Ўзбекистон маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси бирлашган қўмитасига аъзо ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти кенгаши фаолияти ва тизим ташкилот корхоналарида иш берувчи ва касаба уюшмаси ўртасида имзоланган жамоа шартномалари орқали “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни талаблари асосида, юқоридаги ташкилотларда меҳнат қилаётган ишчи-ходимларига яратилган қулай меҳнат шарт-шароитлари, меҳнат муҳофазаси йўналишларида йўл-йўриқлар берилиши, малака ошириш,  дастлабки ва даврий тиббий кўриклар, мажбурий суғурта қилиниши, маҳсус кийим бош, пойафзал, шахсий ҳимоя воситалари, бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларга чалинишларнинг олдини олишга қаратилган вазифалар ҳамда норматив ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилишига эътибор қаратилди.

         Жамоатчилик назорати жараёнида меҳнат муносабатларига оид аниқланган айрим камчиликлар жойида бартараф этилди;

ходимларни таътил ҳақида хабардор қилиш, таътиллар жадвалига амал қилиш, қўшимча таътилларни бериш ва таътил учун ҳақ тўлаш ҳолатлари қонун талаблари асосида бажарилиши йўлга қўйилди;

аёллар шахсий гигиена хоналари ташкил этилиши, ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши чоралари кўрилди;

ноқонуний қабул қилинган буйруқ ва қарорлар бекор қилиниб, белгиланган тартибда расмийлаштирилиши йўлга қўйилди.

         Ўрганиш давомида ходимлар билан мулоқот қилиниб, ўтказилган суҳбат жараёнида Иш берувчиларнинг ходимлар ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган масалалар бўйича мажбурияти, ходимлар учун хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш ҳамда касаба уюшмаси фаолиятини самарали ташкил этиш юзасидан тушунчалар берилди.

          Ташкил этилганлигига қарийб 120 йил бўлган Ўзбекистон касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан ходимлар ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, келиб тушаётган мурожаатларнинг ҳар бири ортида инсон тақдири ётиши тамойилини эътиборга олган ҳолда ҳал этилаётганлиги, Ўзбекистонда муносиб меҳнат ва ижтимоий адолатни таъминлаш йўналишларида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотларнинг инсон манфаатларига, айниқса, меҳнаткашларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муносиб шароитларда меҳнат қилишига хизмат қилаётганлиги меҳнаткашларга етказилди.

        Суҳбат жараёнида уларни қизиқтирган саволларга амалдаги қонунчилик асосида жавоблар ва маслаҳатлар берилиб, ўрганиш давомида амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда.

 

Мирзанозир Қорабаев

ЎзКУФнинг Наманган вилояти

Кенгаши Меҳнат техник инспектори                                           

 

 

Print Friendly, PDF & Email
Click to listen highlighted text!