ЖАМОАДА КАСАБА УЮШМА ҚЎМИТАСИ ҲИСОБОТИ ТИНГЛАНДИ
- Янгиликлар
Косонсой туманидаги 33-сонли умумтаълим мактабида жамоа шартномаси бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда юз нафардан ортиқ ходимларига эга ушбу таълим муассасаси бошланғич касаба қўмитаси раиси Маҳмуджон Раззоқовнинг ҳисоботи тингланди. Ҳисобот даврида жамоа шартноамасида акс этган барча бандлар бажарилгани, ўқитувчиларнинг 80 нафари рағбатлантирилгани ҳамда мактаб ходимлари ижтимоий суғурта маблағлари ҳисобидан санаторийларда соғломлаштирилганлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Конференция мобайнида ишчи-ходимлар бошланғич касаба қўмитаси раиси фаолиятини ижобий баҳолашди. Сўнгра, амал қилиш муддати тугаган жамоа шартномасини Меҳнат қонунчилиги асосида янгилаш ва бу борада ҳар бир ходим ўз таклифлари билан фаол иштирок этиши зарурлиги айтиб ўтилди. Йиғилиш якунида касаба уюшмасининг янги аъзоларига аъзолик билетлари топширилди. Алижон СИДДИҚОВ Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Косонсой тумани бўлинмаси кенгаши раиси.