«Бобур умумармия ёшлари нигоҳида»
- Янгиликлар

Ўзбекистон касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилей арафасида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши хамдан Вилояти Ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда ёш ички ишлар ҳодимлари ва ИИВ Наманган академик лицейи ўқувчиларининг маънавий-маърифий билим-салоҳиятини ошириш мақсадида “Бобур-умумармия ёшлари нигоҳида” мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Танлов якунига кўра:
1-ўрин Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБ катта инспектори, лейтенант Одинабону Қодирова,
2-ўрин Наманган вилояти Уйчи тумани ИИБ бўлими катта инспектори, капитан Хотира Жалолдинова,
3-ўрин ИИВ Наманган академик лицейи ўқувчиси Гули Давлатова қўлга киритди.
Танловнинг фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан диплом, ташаккурнома, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.